Самарқанд вилоятида туғилган 16 ёшли қиз Қашқадарёдаги хонадонларнинг бирида фоҳишаликка мажбурланганини айтиб, болалар омбудсманига мурожаат қилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Юқори Чирчиқ туманида 12 ёшли қизга СМС хабарлар ёзиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган 59 ёшли эркак 5 суткага қамалди.
Тошкентда январь ойида 12 ёшли қизни зўрлаб, ўлдирган шахс махсус тартибдаги колонияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Шунингдек, унга алкоголизм ҳамда мураккаб политоксикоманияга қарши мажбурий даволаниш тайинланди.
Янгиариқ туманида 2006 йилда туғилган қиз 2022 йилда бир неча эркак томонидан зўрланган бўлиши мумкин. Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганди. Ҳозирча иш бўйича гумонланган 3 киши ҳибсга олинган.
Самарқандда ўзини таксичи деб таништирган 38 ёшли маст эркак 14 ёшли қизни олиб қочди. Вилоят ИИБга кўра, у пастга тушиб, ғилдиракларга қараётган вақтида қиз машинадан қочишга эришган. Айни пайтда эркак ушланган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкентдаги мактабда 14 ёшли қизни жинсий алоқага мажбурлаган уч эркак шартли равишда озод қилинди. 4 йилга қамалган собиқ жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳукмдан 12 ой, унинг икки таниши эса — ярим йил ўтгач озодликка чиқди. Қизнинг онаси эса бир йилдан кўпроқ вақтдан бери адолатга эришишга уринаяпти.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг